• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат божхона қўмитасига жорий йилнинг 10 ойи давомида 1000 га яқин мурожаат келиб тушди

    «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси ва ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарияти томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун кунлик соат 8 дан 17 гача шахсий қабуллар ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидаги «Савол йўллаш» хизмати негизида «Виртуал қабулхона» ташкил қилинди. Давлат божхона қўмитаси веб-сайти орқали тез-тез йўлланадиган долзарб саволлар ва уларнинг жавоблари сайтнинг «Сўраган эдингиз!» рукни орқали эълон қилиб борилмоқда.

    Веб-сайтда божхона органларининг республика (120-76-33) ва вилоятлар миқёсида фаолият олиб бораётган барча ишонч телефонлари, тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари учун жорий қилинган доимий ишонч телефони (120-76-27) рақамлари алоҳида саҳифада жойлаштирилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат божхона қўмитаси ишонч телефонларига 44 та мурожаат келиб тушди.

    Жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш ва уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида ҳал этиш, аҳоли билан ишлаш маданиятини ошириш мақсадида ДБҚ раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб топиш ҳамда мавжуд муаммоларни ечиш бўйича учрашувлари ташкил этилмоқда. 2016 йилнинг 10 ойи давомида ДБҚ раҳбарияти томонидан жами 115 маротаба жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, кўтарилган масалалари ижобий ҳал этилди.

    Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида ДБҚга жисмоний ва юридик шахслардан жами 959 та мурожаат келган. Шундан 412 таси ёки 42,9 фоизи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушди.

    Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича 85 та, ишдан (ўқишдан) ноқонуний бўшатилганлиги ва ишга (ўқишга) тиклаш тўғрисида 149 та, божхона назоратини ўтказиш ва расмийлаштирув тўғрисида 485 та, божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар тўғрисида 91 та, мусодара этилган товар-моддий бойликлари ёки жарималарни қайтариш тўғрисида 31 та ва 118 та бошқа масалаларга доир мурожаат келиб тушди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали жорий йил 10 ноябрига қадар жисмоний ва юридик шахслардан божхона органларига 241 та (жисмоний шахслардан 204 та, юридик шахслардан 37 та) мурожаат келиб тушди. Уларнинг 92 таси божхона органларида ишга ёки ўқишга тиклаш масалаларини қамраб олган бўлса, божхона назорати ва расмийлаштируви, божхона имтиёзларини қўллашга доир мурожаатлар 63 тани ташкил қилди. Мурожаатларнинг 43 таси эса мусодара этилган товар-моддий бойликлари ёки жарималарни қайтариш тўғрисида, 27 таси божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича, 16 таси турли масалаларга оид.

    ДБҚда қайд этилган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларни божхона расмийлаштируви ҳамда имтиёзлар билан боғлиқ масалалар қизиқтиради. Жумладан, 2016 йил 10 ойи давомида келиб тушган мурожаатларнинг 576 таси ёки жами мурожаатларнинг 60 фоизи айнан божхона расмийлаштируви ёхуд божхона тўловларидан имтиёзлар қўллаш масалаларига тегишли.

    Масалан, Давлат божхона қўмитасига ёзма равишда мурожаат қилган «Сонора» компанияси раҳбари Н.Йонасснинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, унга тегишли товарларни расмийлаштириш чоғида ортиқча тўланган 512 минг сўмдан ортиқ божхона тўлови қисқа фурсатда қайтариб берилди.

    Давлат божхона қўмитаси веб-сайти орқали мурожаат йўллаган Р.Феттаев ўз мурожаатида у фаолият юритаётган «Асака Коттон Импекс» МЧЖ хорижий давлатдаги ҳамкори билан товарларни экспорт қилиш бўйича экспорт шартномасини имзолаганини маълум қилган. Шартнома имзоланиб, «Ангрен» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳисобга қўйилади. Шу орада хорижий шерикларнинг банк реквизитлари ўзгаргани боис томонлар шартномага қўшимча келишувни имзолади. Аммо мазкур келишув аввалги реквизитлар асосида ҳисобга қўйилгани боис тадбиркорнинг товари хорижга чиқмай туриб қолади. Мазкур мурожаат зудлик билан ўрганиб чиқилиб, Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимидаги маълумотларга тегишли тузатишлар киритилади. Натижада тадбиркор мурожаат қилган куннинг ўзидаёқ юкларини хорижга экспорт қилишга муваффақ бўлди.

    Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Навоийдан мурожаат йўллаган «Навоий пряжа» ишлаб чиқарувчи савдо фирмаси директори В. Жукова жун ва сунъий толани қайта ишлаш учун 350 минг АҚШ долллари қийматидаги янги замонавий технологик асбоб-ускуналарни олиб кирмоқчи эканлигини маълум қилади ва мазкур товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда амалий ёрдам сўрайди. В. Жукованинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилиб, «Навоий» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан мазкур ташкилотга тегишли юкларнинг божхона расмийлаштируви қисқа фурсатда амалга оширилди. Энг муҳими, мазкур жараёнларда унга божхона тўловларидан 213 миллион сўмдан ортиқ миқдорда божхона имтиёзлари қўлланилди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    15.11.2016, 09:59   Изоҳ (0)   5558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон президентлигига номзодлар 15 ноябрда сайловчилар билан қаерда учрашади?

    15.11.2016, 09:02

    «Навоийазот» базасида учта корхона барпо этилади

    14.11.2016, 22:41

    Ўзбекистонда сотилмайдиган чиройли автомобиль рақамлари, Россияда энг кўп сотилган Ravon, ҳомиладор аёлларга бепул хизмат кўрсатувчи Урганч таксиси ва куннинг бошқ...

    14.11.2016, 20:05

    Тошкентда 15 ноябрь куни ҳаво ҳарорати +20 даражагача илиқ бўлади

    14.11.2016, 19:50

    Жиззах шаҳрида сониясига 24 метр тезликдаги шамоллар кузатилди

    14.11.2016, 19:31

    Юлдуз Орипова отаси Абдулла Орипов нега Қашқадарёга эмас, Тошкентга дафн этилганига изоҳ берди

    14.11.2016, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қатар афғонларга 700 та иш ўрни ажратади

    Дунё | 22 июл, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 700 сўмдан ошди

    Ўзбекистон | 22 июл, 16:10

    Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилади

    Тожикистон | 22 июл, 16:00

    Зоминда Хитой компанияси билан хавфсизлик ва тиббиёт техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:48

    Қозоғистон паспортлари ўзгаради

    Қозоғистон | 22 июл, 15:45

    Аббосбек Файзуллаев трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди

    Спорт | 22 июл, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.