Мюнхеннинг «Бавария» футбол клуби «Хоффенхайм»га қарши Германия чемпионати 10-турида қайта ишланган чиқиндилардан ишлаб чиқарилган футболкаларда майдонга тушади. Бу ҳақда «iSport.ua» хабар бермоқда.
Футболкаларни тикишда ишлатилган ип ва мато толалари Мальдив ороллари соҳилларидан йиғиб олинган океан чиқиндиларидан, асосан, пластикдан тайёрланган.
Форма клубнинг анъанавий — қизил рангида ишланган. Футболка ёқасида эса «Океан учун» ёзуви битилган.
«Чемпионат»нинг маълум қилишича, «Бавария»нинг асосий ҳамкори Telekom форманинг дизайнини маъқуллади ва ўз логотипининг одатий – тўқ кўринишидан воз кечди. Германия футбол лигаси ва унинг ҳамкори Hermes ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)