Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида миналаштирилган автомобилнинг портлатилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 100 киши яраланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
Илгарироқ бир киши ҳалок бўлгани, 30 киши жароҳатлангани билдирилган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш 4 ноябрь, жума куни соат 08:00 да Эмек кўчасида, полиция бўлими яқинида содир бўлди. Портлаш ҳудудида ўра юзага келди.
Йилдиримнинг қўшимча қилишича, гумондор — Курдистон ишчи партияси аъзоси ўлдирилди.
Изоҳ (0)