• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир қарорни имзолади

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия этиш каби номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида:

    1. 2017 йилнинг 1 январидан:

    четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади;

    1-иловада қайд этилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотиш;

    1-иловага мувофиқ рўйхатда қайд этилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар бир номдаги дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланадиган квоталар доирасида мамлакатимизда тегишли фаолият билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган улгуржи ва улгуржи-чакана компаниялар ўртасида тендер ўтказиш асосида амалга оширилиши белгилансин.

    2. Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш учун Республика комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

    Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

    мамлакатимиз фармацевтика бозорининг, жумладан, республикамизда ишлаб чиқарилган асосий дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини тизимли таҳлил этиш ва шу асосда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари турларини диверсификация қилиш ҳамда ички бозоримизни янада бойитишга доир таклифлар ишлаб чиқиш, аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашга масъул давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш;

    рўйхатга киритилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қайд этилган нархларни белгилаш ҳамда уларни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотадиган ташкилотларга етказишни ташкил этиш;

    рўйхатга киритилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш;

    қайд этилган нархлар белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган тақдирда қарорлар қабул қилиш;

    мамлакатимиз фармацевтика саноатига етакчи хорижий компаниялар ва инвесторларни янада кенг жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

    вазирлик ва идоралар, улгуржи савдо ташкилотлари раҳбарларининг дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш масаласи, шунингдек, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг, жумладан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини қондиришга оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш.

    3. Тиббиёт муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

    дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини тартибга солиш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига рўйхатга киритилган импорт дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш учун тендер савдолари ўтказиш вазифаси юклансин.

    Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

    дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида Республика комиссиясига ҳар чоракда рўйхатда кўзда тутилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун йўл қўйилиши мумкин бўлган чекланган шартнома қийматини белгилашга доир таклифлар киритсин, қиймати ушбу кўрсаткичдан юқори бўлган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди;

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2016 йил 1 декабргача рўйхатга киритилган импорт дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш учун тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

    5. Белгилаб қўйилсинки, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги барча тиббиёт муассасалари рўйхатда кўзда тутилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини ўрнатилган тартибда Республика комиссияси томонидан белгиланган улгуржи нархлардан ошмайдиган нархда сотиб олади.

    6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

    энг илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда асосий касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва клиник протоколлар стандартларини қайта кўриб чиқиш жадвалини икки ҳафта муддатда тасдиқласин, бунда уч ой муддатда ташхис қўйиш, даволаш ва клиник протоколларнинг янгиланган стандартлари тасдиқланишини, шунингдек, зарур ҳолларда амалдаги ташхис қўйиш, даволаш ҳамда клиник протоколларни қайта кўриб чиқишни назарда тутсин;

    тасдиқланган ташхис қўйиш, даволаш стандартлари ва клиник протоколларга мувофиқ ҳар йили Республика комиссиясига рўйхатни ўзгартириш бўйича, биринчи навбатда, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларининг кўпайишига қараб улардан фойдаланишни кўзда тутадиган таклифлар киритсин;

    ташхис қўйиш, даволаш ва клиник протоколларнинг янгиланган стандартларини барча тиббиёт муассасаларига, жумладан, фойдаланиш учун очиқ бўлган ахборот тизимлари орқали ўз вақтида етказишни таъминласин ҳамда уларга риоя этилишини қатъий назорат қилсин;

    бир ой муддатда энг муҳим дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг барча дорихоналар учун мажбурий янгиланган минимал рўйхати, шунингдек, шифокор рецептисиз бериладиган дори-дармон воситалари рўйхатини тасдиқласин, унга зарурат туғилганда белгиланган тартибда ҳар йили ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин;

    юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги учун лицензияни бекор қилиш шартлари, шунингдек, минимал рўйхат бўйича мажбурий талабларни назарда тутган ҳолда, бир ой муддатда Фармацевтика фаолияти тўғрисидаги лицензия шартномасига қўшимчалар киритсин;

    шифокорларнинг дори-дармон воситаларини тавсия этиш ва дорихоналарда дори-дармон воситаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин ва унда белгиланган тартиб бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини назарда тутсин;

    ўз расмий веб-сайти, шунингдек, дорихоналар расмий веб-сайтларида рўйхатга киритилган барча дори-дармон воситалари бўйича белгиланган нархлар тўғрисида мунтазам янгиланадиган ахборот эълон қилинишини таъминласин.

    7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари зиммасига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар уларнинг нархини давлат томонидан белгиланган тартибга риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юклансин.

    8. «Ўзфармсаноат» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги «2016–2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-2595-сонли қарорига мувофиқ рўйхатда кўзда тутилган импорт ўрнини босадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш билан республика эҳтиёжини максимал даражада қоплаш бўйича муҳим чораларни кўрсин.

    9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги йиллик, чораклик моддий ва қиймат балансини шакллантиришда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзфармсаноат» акциядорлик компанияси томонидан асосланган тайёр дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини, шунингдек, уларни мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқариш учун хом ашёни четдан олиб келишга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олсин.

    10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги 19 ва 2000 йил 5 августдаги «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 307-сонли қарорлари 2017 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

    11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Бош вазир ўринбосари А. Икромов зиммасига юклансин.

    02.11.2016, 00:06   Изоҳ (0)   33652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом Каримов номини олган Москвадаги хиёбон, Тошкентда қурилиши бошланган янги метро йўналишлари, божхона тўловидан озод этилган уруғлар ва куннинг бошқа муҳим ха...

    01.11.2016, 20:12

    Экспертлар гуруҳларининг ҳудудий семинар-тренинглар ташкил этишга бағишланган йиғилиши ўтказилди

    01.11.2016, 16:15

    ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Тошкентга етиб келди

    01.11.2016, 15:43

    Ўзбекистонга келтириладиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари божхона тўловларидан озод этилди

    01.11.2016, 13:02

    Тошкент бош терговчиси Олмазор тумани фуқароларини қабул қилди

    01.11.2016, 12:10

    Абдулазиз Камилов Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазирини қабул қилди

    01.11.2016, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    Лайфстайл | 17 май, 14:35

    Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, яна ишга тикланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 14:13

    Олимлар мусиқа ёрдамида озишнинг янги усулини кашф этди

    Маслаҳатлар | 17 май, 13:40

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    Лайфстайл | 17 май, 12:45

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.