Европа Чемпионлар Лигаси турнирининг гуруҳ босқичи 4-туридан сўнг плей-офф босқичига йўл олган тўрт жамоа номи маълум бўлди.
«Sports.ru»нинг маълум қилишича, «А» гуруҳидан «Арсенал» ва «ПСЖ» плей-офф босқичига муддатидан аввал йўл олди. Ҳар икки жамоада 10 очкодан мавжуд. Ушбу гуруҳдаги «Лудогорец» ва «Базель»да 1 очкодан бор.
«D» гуруҳидан Мадриднинг «Атлетико» ва «Бавария» клублари ҳам кейинги босқичига чиқди. Мадрид клуби ўтказилган барча 4 ўйинда ғалаба қозониб, 12 очко билан плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди.
«Бавария» ҳисобида 9 очко мавжуд ва мюнхенликлар ҳам қолган икки ўйин натижасидан қатъи назар плей-оффга чиқди. Мазкур гуруҳдаги «Ростов» ва «ПСВ» Европа Лигаси йўлланмаси учун курашади.
Маълумот учун, 3 ноябрга ўтар кечаси ЕЧЛ турнирининг «E», «F», «G» ва «H» гуруҳларида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)