Покистон жануби-ғарбидаги Гадани шаҳрида кемаларни зарарсизлантириш марказида рўй берган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Газ баллонининг портлаши эски нефть танкерида иш олиб борилаётган пайтда рўй берди. Кема бунинг оқибатида олов олди.
60 киши турли даражадаги куйиш жароҳатларини олди. Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)