Жанубий Кореянинг Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Galaxy Note 7 смартфонининг 2016 йил якунида муваффақиятсизликка учраши бу йилги Хэллоуин байрамининг либослари учун оммабоп мавзуга айланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Galaxy Note 7 нинг ёниб кетиш ҳолатларини ҳар ким ўз либосларида турлича акс эттирди. Кимдир шунчаки ёнаётган смартфон либосини танлаган бўлса, баъзилар ўзини смартфоннинг ёниши оқибатида жабрланган сифатида ифодалади.
Маълумот учун, Samsung компанияси Galaxy Note 7 нинг ёниб кетиши ҳолатлари туфайли октябрь ойи бошларида мазкур смартфоннинг ишлаб чиқарилишини тўхтатган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)