Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида футбол бўйича 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг «B» гуруҳи сўнгги, 3-тур учрашувида Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси Хитой Тайпейини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2017 йилги Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувдаги ягона голни 26-дақиқада Мафтуна Панжиева пенальтидан киритди.
Бундан аввалги икки учрашувда Баҳром Норсафаров бошчилигидаги ўзбекистонлик қизлар Тожикистон ҳамда Гонконг U-19 қизлар терма жамоаларини бир хил — 3:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси саралашнинг барча учрашувларида ғалаба қозониб, 9 очко билан 2017 йилнинг ноябрь ойида Хитойда ўтказиладиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
U-19 қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши
Изоҳ (0)