АҚШ президентлик лавозимига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон ғолиб бўлган тақдирда Америка етакчиси қароргоҳидаги сабзавот ва ўтлар экилган полизни шундайлигича қолдириш ниятида. Бу ҳақда у Сейлемдаги (Шимолий Каролина штати) сайловолди митингида Оқ уйнинг ҳозирги бекаси Мишель Обамага ваъда берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Клинтон биринчи хонимнинг ютуқларини санаб ўтар экан, унинг Оқ уйда ажойиб полиз яратганлигига урғу берди.
«Мишель, сенга ваъда бера оламан: сайловларда ғолиб бўлсам, полизга ғамхўрлик қиламан», — деди собиқ давлат котиби.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлик лавозими учун сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)