Тинч океанида, Тонга қироллигининг Ниуафоу оролидан 86 километр шарқда 5,8 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эпицентрдаги силкинишлар интенсивлиги бўйича зилзила «вайронкор» деб баҳоланган. Зилзила Тошкент вақти билан соат 10:19 да юз берган.
Зилзила оқибатида юз берган вайронагарчиликлар ва жабрланувчилар ҳақида ахборот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)