Иккинчи президентлик муддати якунига етганидан сўнг, Барак Обама Кремний водийсидан иш топиши мумкин, деб тахмин қилмоқда The New York Times газетаси.
Нашрнинг қайд этишича, Обаманинг президентлик жамғармаси ходимлари сўнгги бир йил давомида Калифорнияга 10 марта сафар қилиб, йирик технологик компаниялар меҳмони бўлди. Ўз навбатида кўплаб техногигантлар Оқ уйнинг сиёсий донорларига айланди.
Газетанинг ёдга солишича, Обаманинг 2008 йилги сайлов кампаниясининг бош ғоявий раҳбари Дэвид Плуфф ҳозирда Uber’да ишламоқда, Обаманинг собиқ матбуот котиби Жей Карни эса фаолиятини Amazon’да давом эттирмоқда.
AOL асосчиларидан бири Стив Кейснинг айтишича, президентликдан сўнг Обама учун хай-тек соҳа асосий йўналишлардан бирига айланса, у бунга ҳайрон қолмайди.
LinkedIn’нинг асосчиларидан бири ва ижрочи директори Рейд Хоффман эса Обама Оқ уйдан кетгач, Кремий водийси ғоялари ва технологияларини тарғиб этишга кам вақт ва куч ажратса, ҳайрон қолишини маълум қилган.
Оқ уй эса бу борада расман ҳеч қандай изоҳ бераётганича йўқ.
Quint’нинг қайд этишича, Обама Оқ уйда илмий ярмарка ўтказган биринчи АҚШ президентига айланган эди. Бундан ташқари, яқинда Bloomberg’га берган интервьюсида Обама фан ва венчур инвестицияларни соҳа сифатида ўзига қизиқлигини айтиб ўтди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)