Англия Премьер-Лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олган Ўзбекистондаги ягона телеканал UzReport чемпионат 9-туридан жой олган уч беллашувни 22 октябрь куни жонли намойиш этади. Бу ҳақда телеканалнинг «Спорт» таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълумот берди.
Тошкент вақти билан 16:30 да «Борнмут» — «Тоттенҳэм» учрашуви эфирга узатилади. Уни Ёқубжон Бобожоновнинг ўзи шарҳлаб боради.
«Арсенал» — «Мидлсбро» ўйини Алишер Узоқовнинг, «Ливерпуль» — «Вест Бромвич» беллашуви эса Даврон Файзиевнинг чекига тушган. Мазкур учрашувлар мос равишда 19:00 ва 21:30 да старт олади.
Изоҳ (0)