Америкалик Клинт Кейс турмуш ўртоғи билан бирга 4 ёшли ўғли учун Хэллоуин либоси — таунтаун минган «Юлдузлар жанги» киносагаси қаҳрамони сиймосини тайёрлади. Бу ҳақда Gizmodo хабар бермоқда.
«Юлдузлар жанги» оламига кўра, таунтаунлар — Хот сайёрасида яшайдиган жониворлар бўлиб, ўзида рептилиялар ва иссиққон сут эмизувчиларнинг белгиларини жамлаган.
Мазкур жониворлар илк бор «Юлдузлар жанги. Эпизод V: Империя жавоб зарбасини беради» фильмида илк бор намойиш этилди.
Изоҳ (0)