Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Актёр Леонардо Ди Каприо 1MDB Малайзия давлат жамғармаси билан алоқадор шахслардан пул маблағларини олганлиги тахмин қилинаётган иш бўйича АҚШ Адлия вазирлиги билан тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ди Каприо агар хайрия пуллари коррупцияга алоқадор кишилар ёки ташкилотлардан тушганлиги аниқланса, уларнинг барчасини қайтаришга тайёр.

«Леонардо Ди Каприо ва унинг хайрия жамғармаси (Leonardo DiCaprio Foundation, LDF) мазкур шахсларга тўғридан-тўғри ёки билвосита алоқадор бўлган ихтиёрий эҳсонлар ёки совғалар қабул қилган-қилмаганлигини аниқламоқда. Агар бу тасдиқланса, совға ва эҳсонлар қисқа вақт ичида қайтарилади», — дейди актёрнинг вакили.

Унинг сўзларига қараганда, Америка ҳукумати ўз гумонлари ҳақида маълум қилгандан буён Ди Каприо АҚШ Адлия вазирлиги билан тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Bruno Manser номидаги Швейцария жамғармаси раҳбари Лукас Стауменн америкалик актёр Леонардо Ди Каприони БМТнинг иқлим бўйича элчиси лавозимини тарк этишга чақирди. Бунга сабаб сифатида актёрнинг коррупцион схемаларга алоқадорлиги борасидаги айбловлар кўрсатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди