Бугун, 18 октябрь куни тахминан соат 11:30 да Тошкент шаҳрида биринчи қор ёғди.
Аввалроқ «Ўзгидромет» маркази 18 октябрь, сешанба куни кундузи Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида қор ёғиши эҳтимоли бор экани ҳақида маълум қилганди.
13 октябрь куни кундузи ва 14 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг алоҳида тоғли жойларида қор ёғгани ҳақида хабар берилганди.
18 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Шамол ғарбдан сониясига 5—10 метр тезликда эсади, 12—17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10…+12 даража илиқ бўлади, кечга томон +4…+6 даража илиқгача пасаяди.
Изоҳ (0)