Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ва унинг шериги — россиялик Михаил Елгин Tashkent Challenger—2016 нинг жуфтлик беллашувларида зафар қучди, деб ёзди «Оламспорт».
Финал беллашувида мазкур жуфтлик германиялик Андре Бегаманн ҳамда ҳиндистонлик Leanдер Паэсни мағлуб этишга муваффақ бўлди — 6:4, 6:2.
Маълумот учун, Денис Истомин ва унинг жамоадошига қарши кортга чиққан Leanдер Паэс катта дубулға туркумига кирувчи теннис мусобақаларининг 12 тасида жуфтлик беллашувлари ғолибига айланган.
Денис Истомин билан ғалабани нишонлаган куни россиялик Михаил Елгин ўзининг 35 ёшини қарши олди.
Истомин Tashkent Challenger—2015 нинг яккалик беллашувларида бош совринга эга чиққанди. У бугун — 15 октябрь куни Tashkent Challenger—2016 нинг ҳам финал ўйинида иштирок этиб, мазкур мусобақани учинчи бор ютиб олишга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)