Швеция ҳарбий-ҳаво кучларининг разведкачи самолёти 7 октябрь куни Болтиқ денгизи томонидан Россиянинг Калининград вилоятига яқинлашди. Бу ҳақда, самолётлар ҳаракатини кузатувчи сайтлар маълумотларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Gulfstream 4 самолёти 12,5 минг метр баландликда вилоят сарҳадларига яқинлашган. У қирғоқ бўйлаб икки марта учиб, сўнг қайтди. Самолёт Россия давлат чегарасини бузмади, лекин Болтиқ денгизидаги Россия иқтисодий зонаси устида бўлди.
Охирги ойларда АҚШ ҳамда Европа давлатлари самолётлари Россия чегараларига яқин ҳудудларда тез-тез разведка парвозларини ошириб турибди.
Изоҳ (0)