Инсультни бошдан ўтказиб, бир неча кундан кейин кома ҳолатидан чиққан Камерун терма жамоасининг собиқ футболчиси Ригобер Сонг муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда L’Equipe нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
40 ёшли Сонг Франция пойтахти Париж шаҳридаги «Питье-Сальпетриер» клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Маълумот учун, Ригобер Камерун терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Футболчилик фаолияти давомида у Франциянинг «Мец» ва «Ланс», Италиянинг «Салернитана», Англиянинг «Ливерпуль» ва «Вест Ҳэм», Германиянинг «Кёльн» ҳамда Туркиянинг «Галатасарой» ва «Трабзонспор» клубларида тўп сурган.
Изоҳ (0)