Фарғона вилояти халқ таълими муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёгарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жорий йилда Фарғона вилоятида 24 умумтаълим мактаби, 36 мактабгача таълим муассасаси Инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилди.
Вилоятдаги 916 умумтаълим мактаби, 643 мактабгача таълим муассасаси ва бошқа масканларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Айни пайтга қадар таълим масканларида 384 янги локал қозонхона ўрнатилди. Юздан ортиқ қозон ва қозонхоналарни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди. Бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлардаги таълим муассасаларида етарлича кўмир захираси яратилмоқда.
Ўтган йилларда кузатилган камчиликлар инобатга олинган ҳолда, таълим даргоҳларининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги синчиклаб ўрганилмоқда. Соҳа ходимларига барча турдаги тизимлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилмоқда.
Изоҳ (0)