«Дўстлик–2016» машғулотининг якунланаётган босқичи иштирокчилари Покистон авиацияси ёрдамида шартли жангарилар базасини штурм билан қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Машғулотларнинг якуний босқичи Покистоннинг Черат ҳарбий полигонида бўлиб ўтди. Унинг давомида икки мамлакатнинг 200 ҳарбий хизматчиси шартли қуролли гуруҳ базасини қўлга олиб, йўқ қилди.
Ҳарбийлар Покистоннинг JF-17 қирувчилари ва «Кобра» вертолётлари кўмагида Ми-17 вертолётларидан ташлангани айтилмоқда.
Манёврлар 10 октябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)