Тошкентдаги «Ислом ота» жомеъ масжиди янги биносининг очилиши муносабати билан 6 октябрь куни тонгда эҳсон оши берилди. Маросимдан фоторептораж Facebook’да эълон қилинган.
Маросим таклифномасида қайд этилишича, тадбир «‘Ислом ота’ жомеъ масжиди янги биносининг очилиши шукронаси ҳамда марҳум Юртбошимиз Ислом Каримов руҳи покларига савоби етсин деган умидда» ташкил этилган.
«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, масжиднинг янги биноси «Юртбошимизнинг кенжа қизлари Лола Каримова-Тиллаева ва куёвлари Тимур Тиллаев ҳомийлигида» буткул қайта қурилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)