Полициячилар Доғистонда ўзи уйланмоқчи бўлган 22 ёшли қизни ўғирлаб кетган маҳаллий аҳолини қўлга олди, деб ёзади «Интерфакс» ички ишлар вазирлиги бошқармасига таяниб.
«Жимикент» назорат-ўтказиш пунктига қора BMW автомобили яқинлашиб келган, аммо ҳайдовчи полициячиларни кўргач, машинани ортга буриб, қочишга уринган. Бироқ ҳарбийлар тўсиқ барьерларини ва транспортни мажбуран тўхтатиш учун мўлжалланган воситаларни ишга солди.
Шубҳаланувчи қўлга олинди. Унинг машинаси кўздан кечирилганида бардачокдан резина ўқли тўппонча топилди. 29 ёшли доғистонлик қизни Махачқалъадаги уйлардан биридан ўғирлаб кетаётганида унга айнан шу қурол билан таҳдид қилгани тахмин этилди.
Бироқ йигитнинг режаси оиригача амалга ошмай қолди, чунки жабрланувчи отасига қўнғироқ қилиб, ўғирланганини хабар қилишга улгурди.
Изоҳ (0)