Ўзбекистонлик Миша Ге Канаданинг Монреаль шаҳрида фигурали учиш бўйича бўлиб ўтган Autumn Classic International–2016 турнирида иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
28 сентябрь – 1 октябрь кунлари бўлиб ўтган мусобақада 11 мамлакатдан 15 иштирокчи қатнашди.
Қисқа дастурда 79,52 очко, эркин дастурда 151,03 очко, жами 230,55 очко тўплаган Миша Ге якунда фақатгина Сочи–2014 Олимпиадаси ғолиби япониялик Юдзуру Ханюга (260,57 очко) имкониятни бой берди.
Икки дастур якунига кўра 226,13 очко жамғарган америкалик Макс Аарон бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)