Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида Мадриднинг «Реал» клуби очко йўқотди. «Лас-Пальмас» меҳмони бўлган Зинедин Зидан шогирдлари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Вильярреал»га қарши 1:1 ҳисобида якунига етган ўйиндан кейин Гарет Бэйл уни алмаштириб юборганларидан ранжиганини қайд этганди. Уэльслик футболчи «Лас-Пальмас»га қарши тўлиқ ҳаракат қилди, Криштиану Роналду эса 72-дақиқада ўз ўрнини бошқа бир футболчига бўшатиб берди.

Андалусиянинг «Севилья» клуби Ла Лига янги мавсумидаги илк мағлубиятига Билбаода имзо чекди. «Атлетик» меҳмони бўлган Хохе Сампаоли жамоаси 1:3 ҳисобида енгилди.

sevilya

6-тур учрашувлари 25 сентябрь кунида ҳам давом эттирилади.

Маълумот учун, амалдаги чемпион «Барселона» мазкур турни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаганди.

Испания Ла Лигаси 6-тур учрашувлари 24 сентябрь, шанба

«Атлетик» — «Севилья» 3:1

Голлар: Микел Сан-Хосе, 26 (1:0). Самир Насри, 55 (1:1). Микел Баленсиага, 66 (2:1). Ариц Адурис, 90-пен (3:1).Четлатиш: Салваторе Siriгу, 88 (С).

«Лас-Пальмас» — «Реал Мадрид» 2:2

Голлар: Марко Асенсио, 33 (0:1). Тана, 38 (1:1). Карим Бензема, 67 (1:2). Серхио Араухо, 85 (2:2).

25 сентябрь, якшанба«Леганес» — «Валенсия»«Атлетико» — «Депортиво»«Вильярреал» — «Осасуна»«Эспаньол» — «Сельта»

26 сентябрь, душанба«Алавес» — «Гранада»

Фото: Livescore.in

Фото: Livescore.in

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади