Иордания қироли Абдулла II амалдаги бош вазир Хани ал-Мулкийга янги ҳукумат шакллантиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда, Petra агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ Миллий кенгаш қуйи палатасига бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра ал-Мулкий бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси истеъфо берган эди. Иордания қироли истеъфо талабини қабул қилди. Янги ҳукумат шакллантирилгунига қадар амалдаги вазирлар маҳкамаси ўз вазифасини бажариб туради. Бу жараён бир ҳафта давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Май ойининг охирида Абдулла II қуйи палатани тарқатиб юбориб, ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири ал-Мулкийга янги ҳукумат шакллантиришни топширган эди. Янги ҳукуматнинг вазифаси сифатида умуммиллий сайловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш белгиланган эди.
Изоҳ (0)