Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Гарет Бэйл ўз агентидан «Манчестер Юнайтед» билан музокара бошлашни сўрагани ҳақида «Чемпионат» Goal нашрига асосланиб хабар берди.
Испания Ла Лигасининг 5-турига келиб «Реал» ўз майдонида «Вильярреал»ни мағлуб эта олмади — 1:1. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан учрашувнинг 77-дақиқасига келиб Бэйлни алмаштириб юборди. Манбанинг қайд этишича, мутахассиснинг бу қарори Бэйлга ёқмаган.
Аввалроқ «Реал» президенти Фларентино Перес Бэйлни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантириш борасида ваъда берган, бироқ у ўз ваъдасини ҳозирга қадар бажармаган. Масалан, Криштиану Роналду «Вильярреал»га қарши тўлиқ — 90 дақиқа тўп сурди, Бэйл эса ўйин авжида алмаштириб юборилди.
Изоҳ (0)