«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Атлетико»га қарши (1:1) Испания чемпионати 5-тур учрашувида жароҳат олди ва уч ҳафтага сафдан чиқди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Учрашувнинг 55-дақиқасида трансляция режиссёрлари аргентиналик футболчи сонининг ички томонини ушлаётганини кўрсатди. Бир неча дақиқа ўтиб Месси захирага олинди ва унинг ўрнига Арда Туран майдонга тушди.
Месси, катта эҳтимол билан, Испания чемпионати доирасидаги «Спортинг Хихон» ва «Сельта» ҳамда ЕЧЛда «Боруссия Мёнхенгладбах» билан ўйинни ўтказиб юборади.
Шунингдек, аргентиналик 29 ёшли футболчи ЖЧ—2018 саралаш баҳслари доирасида миллий термасининг Перу ва Парагвайга қарши ўйинларида ҳам майдонга туша олмайди.
Изоҳ (0)