Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг чорак финал жавоб ўйинини Бекободда ўтказган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўзига керакли натижани қайд эта олди.
Томонларнинг пойтахтда кечган ўйинида «қалдирғочлар» 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Бекободдаги ўйинда эса ҳисоб очилмади.
«Бунёдкор» Ўзбекистон Кубогининг финалига йўлланма олиш учун «Локомотив»га қарши икки учрашувда иштирок этадиган бўлди.
«Металлург»га қарши ўйиндан кейин «Бунёдкор» Ўзбекистон Кубогининг ярим финалига кетма-кет 10 бор йўл олган жамоага айланди, деб ёзди «Championat.asia». Клуб 2007 йилдан буён мазкур мусобақанинг ярим финалига етиб келади ва шуларнинг 4 тасида бош совринга эга чиққан.
Ўзбекистон Кубоги Чорак финал. Жавоб ўйини 21 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)