Покистоннинг Афғонистон билан чегарадаги Муҳманд туманида рўй берган теракт оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Яна 24 киши жароҳат олди.
Маълум бўлишича, худкуш террорчи масжидлардан бирида портловчи ускунани ҳаракатга келтирган.
Ҳеч бир террорчи гуруҳ қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)