11 сентябрь куни кундузи ва 12 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистонда асосан ёғингарчиликсиз иқлим шароити кузатилди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида 11 сентябрь куни кундузи бироз ёмғир ёғди.
11 сентябрь куни Ўзбекистон йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи қуйидагича бўлди: Нукус шаҳрида +24 даража, Урганч, Навоий шаҳарларида +25 даража, Бухоро шаҳрида +26 даража, Самарқанд шаҳрида +28 даража, Тошкент, Жиззах, Гулистон, Қарши шаҳарларида +29 даража илиқ, Андижон шаҳрида +33 даража, Наманган, Фарғона шаҳарларида +34 даража, Термиз шаҳрида +35 даража иссиқ.
12 сентябрга ўтар кечаси эса Ўзбекистон йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг паст кўрсаткичи қуйидагича бўлди: Урганч, Навоий шаҳарларида +10 даража, Нукус, Қарши шаҳарларида +11 даража, Жиззах шаҳрида +12 даража, Бухоро шаҳрида +13 даража, Гулистон шаҳрида +14 даража, Тошкент, Самарқанд шаҳарларида +15 даража, Термиз, Фарғона шаҳарларида +16 даража, Андижон, Наманган шаҳарларида +17 даража илиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)