Аргентиналик футболчи Лионель Месси сочларини нима сабабдан сариқ рангга бўяганига изоҳ берди, деб ёзди «Чемпионат».
«Оғир кунларимнинг бирида сочларимни бўяшга қарор қилдим», — деб Мессининг сўзларидан иқтибос келтирилган. — «Мен янги ҳаёт бошлашим керак эди. Ўзгариш ва барчасини бошидан бошлаш кераклигига ўзимни ишонтирдим».
«Барселона» футболчиси бу сўзларни Telefe телеканали орқали эфирга узатиладиган Polemica en el bar шоусида айтди. Унинг сочлари Чилига қарши Копа Америка финалида қайд этилган мағлубиятдан кейин ўзгариб қолганди.
Аввалроқ қўшиқчи Лола ўз мухлисларини ҳаётни ўзгартиришни соч турмагидан бошлашга чақирганди.
«Айтишларича, ҳаётини ўзгартиришни истаган инсон бу ишни соч турмагидан бошлаши керак экан. Буни сиз ҳам ўзингизда синаб кўринг! Ҳеч нарсадан, ҳеч қачон қўрқманг. Ўзгаришлар ҳар доим яхшиликка бўлади. Ҳаётни янада журъатлироқ яшаб ўтишга иккинчи имкон бўлмайди, ахир. Ўйланиб қолдингизми? Амалга оширинг! Мен сизга ишонаман!» — деб ёзганди Лола.
Изоҳ (0)