Малининг марказий қисмида 2 сентябрь, жума куни қуролланган жангарилар кичикроқ Бони шаҳарчасини қўлга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Мавжуд маълумотларга кўра, жангарилар отряди шаҳарга бостириб кириб, отишмани бошлаган. Юзага келган кураш оқибатида ҳукумат қўшинлари чекинишга ва Бони шаҳарчасини тарк этишга мажбур бўлган.
Ҳозирча аҳоли пунктини айнан қайси гуруҳ қўлга олганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Жангарилар Бони мэрияси ва жандармерияси биносига ўт қўйганлиги маълум. Маҳаллий аҳоли баъзи бино ва уйларда жангарилар байроғи кўтарилганлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)