ЖЧ—2018 3-саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари 1-тур доирасида майдонга тушди.
Учрашувнинг 66-дақиқасига келиб кореялик футболчилар 3 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олган бўлса, кейинроқ меҳмонлар икки бор муваффақият қозонди.
Жанубий Корея терма жамоаси 2-турни 6 сентябрь куни сафарда Сурияга қарши ўтказса, Хитой шу куни ўз майдонида Эрон термасини қабул қилади.
«А» гуруҳидан жой олган 1-турнинг яна икки ўйини бугун — 1 сентябрь куни бўлиб ўтади. 20:00 да Ўзбекистон ва Сурия ўйини старт олса, 21:30 да Эрон ва Қатар беллашуви бошланади.
Саралашнинг «B» гуруҳида ҳозирга қадар икки ўйинга якун ясалди: Австралия — Ироқ 2:0, Япония — БАА 1:2.
ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи 1 сентябрь, пайшанба
Изоҳ (0)