24 ёшли Брианна Доу ҳомиладор эканлигидан хабар топгач, бу ҳақда дарҳол турмуш ўртоғи Брэндонга айтмади, унга ўзгача сюрприз ҳозирламоқчи бўлди, деб ёзади «Barbara.babyblog.ru».
Брианна тўйларида фотосуратчилик қилган Саманта Боосни чақириб сюрпризли фотосессия уюштиришга қарор қилди.
Белгиланган куни эр-хотин боғда фотосуратчи билан учрашди, у уларга биттадан тахта бериб, ўша пайтдаги ҳиссиётларини тасвирловчи учта сўзни ёзишни сўради, шундан сўнг улар ўз тахталарини бир-бирига берди. Брендоннинг тахтасида «Севгилим, ёқимтойим, шириним» сўзлари битилган бўлса, Брианна «Сиз ота бўласиз» деган жумлани ўз тахтасига туширган эди.
Брендон ёзувни ўқиб, ўз ҳиссиётларини тутиб тура олмади ва йиғлаб юборди, сўнг рафиқасини узоқ қучди. Ушбу ажойиб лаҳзаларнинг барчаси энди Доулар оиласининг оилавий архивида сақланади.
Изоҳ (0)