Италия марказида рўй берган зилзила қурбонлари сони 84 кишига етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ 73 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Айтилишича, Марке вилоятида 24 киши, Лацио вилоятидаги Аматриче ва Аккумоли шаҳарларида эса 60 киши ҳалок бўлди.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
Изоҳ (0)