Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукумат мамлакатдаги давлат тўнтаришига уринишга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғондан ҳам кўра шафқатсизроқ жавоб қилишини айтди, деб ёзади «РБК».
«Туркияда нима бўлганини кўрдингизми? Агар ўнглар чегарадан ўтадиган бўлса, боливар инқилоби кўрадиган чора олдида Эрдўғон онаси кўкрагидан узиб олинган гўдакдек кўриниб қолади», — деди президент.
Шу билан бирга, Мадуро тинчлик ва тараққиётга эришишни исташини айтди.
25 июнь куни Венесуэла мухолифати Мадуронинг истеъфога чиқиши ҳақидаги референдумни ўтказиш учун етарлича миқдорда имзо йиғганини маълум қилди.
Айни пайтда Венесуэлада оғиқ иқтисодий инқироз туфайли тез-тез норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)