Юнон-рум кураши спорт турининг Рио—2016 беллашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Элмурод Тасмуродов мамлакат делегацияси учун тўртинчи бронза медалини тақдим этди.
Финал йўлланмасини қўлга киритиш йўлида кубалик спортчига имкониятни бой бериб қўйган Тасмуродов, 3-ўрин учун курашда қирғизистонлик Арсен Эралиевни 13:8 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди.
59 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақадаги бу бронза Ўзбекистон делегацияси учун тўртинчиси эди. Тасмуродовга қадар дзюдочилардан Диёрдек Ўрозбоев ва Ришод Собиров, боксчи Рустам Тўлаганов бронза медалларини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)