Байдаркачилар мусобақасининг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган Алексей Мочалов ярим финалда бешинчи натижа қайд этди.
Финал йўлланмасини қўлга киритиши учун Мочаловдан тўртталикка кириш талаб этиларди. Бироқ финишга ундан олдинроқ Россия, Германия, Словакия ва Чехия байдаркачилари етиб келди.
3:36:96 дақиқалик кўрсаткич қайд этган ўзбекистонлик спортчи Франция, Польша ва Тунис вакилларидан илдамроқ ҳаракат қилди.
Эртага — 16 август куни Алексей Мочалов турнирнинг 9—16-ўринларидан бирини банд этиш учун мусобақага киради. Ярим финалдаги омадсизликдан кейин у медаллар учун кураша олмайди.
Изоҳ (0)