Бугун — 14 августдан 15 августга ўтар кечаси Испанияда футболнинг янги мавсумдаги илк учрашуви бўлиб ўтади.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Барселона» Испания Кубоги финалида тўп сурган «Севилья»га қарши саф тортади. Испанияда Суперкубок ўйини 2 тадан иборат бўлиб, жамоалар уй-сафар тизмида беллашиб кўради.
«Барселона» ҳозирга қадар 11 бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритган бўлиб, жамоа бу борада яққол рекордчи ҳисобланади. Мадриднинг «Реал» клубига эса Суперкубок 9 бор насиб қилган.
Бир йил муқаддам «Барселона» Испания Суперкубогини Билбаонинг «Атлетик» клубига бой бериш билан мавсумни бошлаганди. Бу сафар-чи?
Тошкент вақти билан 14 августдан 15 августга ўтар кечаси соат 1:00 да «Севилья» ва «Барселона» футболчилари «Рамон Санчес Писхуан» стадионига чиқиб келади. «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган такрорий ўйин 18 августга ўтар кечаси соат 2:00 да старт олади.
Изоҳ (0)