12 август куни Рио—2016 Олимпиадасининг 100 метрга баттерфляй усулда сузиш мусобақасида америкалик Майкл Фелпс иккинчи натижани қайд этди.
Биринчи ўрин сингапурлик Жозеф Скулингга насиб қилганидан кейин, унинг 8 йил олдин тушган сурати ижтимоий тармоқда машҳур бўлиб кетди. Гап шундаки, Скулинг ўша вақтда 13 ёшда бўлиб, Фелпсни ўзига кумир деб биларди. У ўзининг 21 ёшига келиб, 31 ёшли Фелпсдан ўзиб кетиб, Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди, деб хабар берган «Оламспорт».
Сингапур Миллий Олимпия Қўмитаси Жозеф Скулингнинг бу муваффақиятини муносиб рағбатлантиришга қарор қилди ва унга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ажратди.
Изоҳ (0)