Чехия полицияси Словения ва Швеция ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Чехияда теракт уюштиришни режалаштирган шахслар қўлга олинганини маълум қилди. Жиноятчилар Чехия ҳукуматини ичимлик сувини заҳарлаш ҳамда Эбола вирусини тарқатиш билан қўрқитиб, товон пули ундиришни режалаштирган эди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Швецияда маҳаллий олийгоҳлардан бирининг талабаси қўлга олинди. У олийгоҳдан заҳарли моддалар олиш имкониятига эга эди. Лаборатория кузатув камераларида у заҳарли моддаларни олаётгани қайд қилинган. Унинг Словенияда турган ҳамкасби хавфли юкни Чехияга етказиши лозим эди.
Айни пайтда далил тўплаш жараёни кетмоқда.
Изоҳ (0)