10 август куни ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоипназаров Рио—2016 Олимпиадасидаги биринчи жангини конголик Молонгога қарши ўтказиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаганди.
«Оламспорт» нашри боксчи ғалабасини оиласида бир кун аввал дунёга келган қизалоғига бағишлаганини маълум қилди. Янги меҳмонга яхши ниятлар билан Хадича исми берилган.
Фазлиддин Ғоипназаров Рио—2016 медалини қўлга киритиши учун яна 2 та жангда зафар қучиши керак. Унинг 1/8 финалдаги рақиби ҳиндистонлик Манож Кумар бўлиб, унга қарши жанг 14 август куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)