АҚШнинг Калифорния штатида тандем сакрашни муваффақиятсиз амалга оширган икки скайдайвер ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса штатнинг шимолий қисмидаги Лодай шаҳри яқинида содир бўлди. Икки нафар скайдайвер биргаликда самолётдан сакради, аммо ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра ерга муваффақиятли қўна олмади. Иккала эркак ерга қулаши билан жон берди, уларнинг жасади Лодай шаҳри яқинидаги узумзор ҳудудидан топилди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан суриштириш учунларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)