ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Ироқ шимолидаги Киркук вилоятида жойлашган ал-Ҳувайжа шаҳрида 52 нафар ёш ироқликларни қатл қилди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, 6 август, шанба кечаси жангарилар ёшларни бир жойда тўплаб, тириклай ёқиб юборган. Улар оилаларини шаҳардан қочишга чақирганликда айбланди.
Яна тўрт киши шу сабаб билан отиб ташланди.
Киркук вилояти жанубий-ғарбий қисми 2014 йилнинг июнида ИШИД томонидан эгаллаб олинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)