Қозоғистоннинг Оқсой шаҳрида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси портлади. Натижада икки киши жабрланди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
«4 август куни маҳаллий вақт билан 15:45 да Ғарбий Қозоғистон вилояти Оқсой шаҳридаги ‘Алау газ’ газ қуйиш шохобчасида 10 кубометрлик иккита газ аралашмаси (пропан) захира идиши портлади ва 25 квадрат метр майдондаги оператор хонаси ёнди.
Ёнғинни ўчириш 16:20 да бошланди ва 16:34 да бартараф этилди. Воқеа жойидан куйиш жароҳатлари билан Бурлинский тумани Марказий шифохонасига оператор ва ҳайдовчи ётқизилди. Ёнғинни ўчириш учун 14 киши ва 4 та техника жалб этилди», – деб маълум қилди мамлакат ИИВнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов.
Жароҳат олганлардан бирининг танаси 55 фоиз, иккинчисиники 95 фоиз куйган.
Изоҳ (0)