Номаълум шахслар Парижда Саудия Арабистони қироллик оиласи вакилининг 1 миллион евролик буюмини тунаб кетди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жиноят кеча, 4 август куни кечаси Париж марказида собир бўлган. Икки нафар босқинчи саудияликнинг олдига яқинлашиб, қимматли металл ва тошлардан ясалган қўл соатини олиб қочди.
Париж полицияси бошқармаси мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишини бошлади. Жабрланганнинг исми ҳозирча сир тутилмоқда.
Изоҳ (0)