11 август — пайшанба куни «Пахтакор—79» авиаҳалокатига 37 йил тўлади. Шу муносабат билан бир қатор тадбирлар ташкил этилади, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.
Шу куни соат 9:00 да футбол жамоатчилиги «Пахтакор» стадиони ҳудудида жойлашган ёдгорлик олдида жамланади. Кейинроқ эса «Пахтакор» футболчилари дафн қилинган Боткин қабристонига ташриф буюрилади.
5 август куни болалар ўртасида «Пахтакор—79» хотира турнири старт олганди.
Изоҳ (0)