Россиялик спортчиларнинг Рио-де-Жанейро Олимпиадасидаги иштироки юзасидан якуний қарорни Халқаро Олимпия қўмитаси қабул қилади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
ХОҚ вакили Марк Адамснинг сўзларига қараганда, уч кишилик комиссия халқаро федерациялар тақдим этган барча рўйхатларни синчиклаб текшириб чиқади.
Комиссияга ХОҚ аъзоси Хуан Антонио Самаранч Кичкина, ХОҚ тиббий комиссияси раҳбари Уғур Эрденер ва атлетлар комиссияси Клаудия Бокель кирди.