АҚШнинг Индианаполис шаҳрида истиқомат қилувчи оилавий жуфтлик Mega Millions лотереясида биринчи марта иштирок этиб, 536 миллион доллар ютиб олди. Бу ҳақда, Life’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эр-хотин ўз исмларини ошкор этмасликка қарор қилди. Уларнинг мактаб ёшидаги икки боласи борлиги маълум. Болалар ўша мактабга боришда давом этади, жуфтлик ҳам эски ишини ташламайди. Улар ўз дўстлари ва яқинларини йўқотишни истамаяпти.
Бахтли чиптани жуфтлик 8 июль куни сотиб олган эди. Улар ютуқни нимага сарфламоқчи экани ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)