Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев боксдаги карьерасини якунлагани ҳақида унинг рафиқаси Виктория Чагаева ҳам айтиб ўтди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар берди.
«Шукрки, турмуш ўртоғимнинг соғлиги жойида. Шунчаки у фаолиятини якунлашга қарор қилди. Руслан севимли касбидан кетиш вақти етгани ҳақида айтди. Энди рингга қайтмоқчи эмас», — деди Виктория.
WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Лукас Браунга қарши жангдан кейинроқ фаолиятини якунлашга қарор қилгани ойдинлашди: — «Руслан Браун билан жангдан кейиноқ рингдан кетишини айтганди. У боксдан чарчади», — деб айтиб ўтган унинг 37 ёшли рафиқаси Виктория.
Изоҳ (0)